Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқлангач бош вазир ўзини иҳоталади
Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда коронавирус аниқлангандан кейин ўзини яккалашга қарор қилди.
Бу ҳақда Маминнинг матбуот котиби Зарина Нурланова Facebook’да маълум қилди.
Маминнинг коронавирусга топширган тести манфий чиққан.
12 июнда Маминнинг Жамбил вилоятига ишчи сафари вақтида Биртанов унга ҳамроҳлик қилган. Биртановда коронавирус аниқлангани маълум бўлгач, Мамин коронавирусга тест топширган ва унинг натижаси манфий чиққан. Бош вазир видеоалоқа орқали ишлашни давом эттирмоқда.
Июнь бошида коронавирус Қозоғистон президенти матбуот котиби Берик Курмангалида аниқланганди.