Ла Лига. Футболда нималар ўзгарди?
Испания футболидаги асосий инсайдерлардан бири Гильем Балаге янгиланган Испания чемпионатидаги илк ўйинлардан сўнг, клубларнинг бош мураббийлари билан гаплашди ва бир қатор муҳим мулоҳазаларни йиғди.
28-турдан кейин мураббийлар қўйидига жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишган.
Футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги - мавсумдаги илк ўйинлардаги каби. Ҳатто ундан ҳам ёмонроқ бўлиши эҳтимоли катта. Чунки одатий ёзги таътилдан ҳам узоқроқ танаффус бўлди ва футболчилар одатий мавсумолди машғулотларни амалга ошира олишмади ҳам. Ўйин охирларида жамоалар чарчаб қолаётганининг сабаби шундан.
Барча бор имконияти билан ўйнамоқда - буни футболчиларнинг ўйнашни соғинганликлари билан ҳам изоҳлаш мумкин. Шунинг учун ҳам ўйин охирига бориб томир тортиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Одатда юқори темпдаги ўйинларда ҳам бу ҳолат кам кузатиларди.
Ҳаммадан ҳам дарвозабонларга қийин бўляпти - танаффус вақтида уларга машғулот жараёнини ташкил қилиш жуда қийин бўлган. Ўртоқлик ўйинларисиз юқори формага қайтиш дарвозабонлар учун қийинроқ.
Ўйинлар тақвими зич бўлгани учун янгиликларни амалда синаб кўриш учун вақт йўқ. Асосий эътибор ва вақт тикланишга сарф бўлмоқда. Футболчилар техник ҳолати ҳам ўртачадан паст.
Беш марта футболчи алмаштириш мураббийларга қўл келмоқда - масалан, «Вильярреал» ўйин давомида барча креатив футболчиларни алмаштиришга муваффақ бўлди ва ўйин охирида ғалаба қозонди.
Тақвим зич бўлгани учун кучсиз клублар ўзига хос стратегия ва афзалликларни танлашмоқда. Масалан, «Эйбар» «Реал»га қарши кучли таркибни қўймади, чунки барибир имконият кам. Бунинг ўрнига уч кундан кейин, савия жиҳатидан яқинроқ бўлган жамоага қарши ўйинга урғуни қаратган.
Ўйин ритми ўзгариши одатдагидан анча кам бўлмоқда. Масалан, «Севилья» дербининг биринчи бўлимида ўйин темпини жуда узоқ вақт бир хил ушлаб тургани эътиборга молик.
Ҳакамлар билан тортишувлар ҳам камайган. Футболчилар ҳакам қарорларини хотиржам қабул қилишяпти. Бу ҳам табиий. Биринчидан, бўлиб ўтган воқеалар, пандемия уларни янада сокинроқ қилиб қўйган бўлса, яна бир сабаби, мухлисларнинг қувватлаши бўлмагани учун эмоционал ҳолатга кириб қолишмаяпти ва ўзларини анча хотиржам тутишмоқда.
Мавзуга оид
10:01 / 10.11.2024
Винида яна ҳет-трик, лекин Мадридда даҳшатли муаммолар
00:08 / 07.11.2024
«Реал» ўз йўлига тушиб олиши учун ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:52 / 27.10.2024