Жаҳон | 22:45 / 15.06.2020
4799
1 дақиқада ўқилади

«Яндекс» ўзининг видеоқўнғироқлар хизматини ишга туширди

Видеосуҳбатда бир вақтнинг ўзида 35 нафаргача фойдаланувчи қатнаша олади. Бунда қўнғироқнинг давомийлиги чекланмаган.  

«Яндекс» компанияси ўз мессенжери ортидан алоҳида иловани ўрнатмасдан фойдаланиш мумкин бўлган «Яндекс.Телемост» — бепул видеоқўнғироқлар хизматини ишга туширди.

«Яндекс.Телемост» браузернинг ўзида видеосуҳбат қилиш имконини беради. Конференцияга қўнғироқ бошлашдан олдин пайдо бўладиган ҳавола орқали боғланиш мумкин. 

Суҳбатда бир вақтнинг ўзида 35 нафаргача фойдаланувчи қатнаша олади. Бунда қўнғироқнинг давомийлиги чекланмаган.  

Ушбу сервис «Яндекс.Браузер» ва Google Chrome браузерларида ишлайди, шунингдек, «Яндекс.Диск« ва «Яндекс.Почта» иловалари орқали смартфонларда ҳам фойдаланиш мумкин. Видеосуҳбат қилиш учун фойдаланувчининг «Яндекс»да аккаунти бўлиши лозим. 

Мавзуга оид