Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги шароитлардаги ҳаёт: INVENTO International School қай тарзда фаолият олиб боради
INVENTO International School болалар боғчаси 15 июндан очилиши ва ўз фаолияти қайта тикланаётганлигини эълон қилади.
Сўнгги бир неча ой давомида ҳаётимиз тубдан ўзгарди. Ота-оналар бу муддат давомида болалари билан кўпроқ вақтни биргаликда ўтказгани сир эмас. Натижада улар фарзандларининг овқатланиши, соғлиги ва хавфсизлиги масалаларига янада кўпроқ эътибор бера бошладилар. Эндиликда эса, одамлар аста-секинлик билан одатий ҳаёт тарзига қайтар экан, болалар учун ишончли ва масъулиятли тарбиячи танлашда янги талаблар аҳамияти ошмоқда.

Хавфсизлик пировард мақсадимиз
Тарбияланувчилар саломатлиги асосий ўринда қаралар экан, INVENTO боғчасида болалар, уларнинг ота-оналари ҳамда ишчи ходимларнинг хавфсизлиги учун барча санитария норма ва қоидаларига қатъий эътибор берилади.

Ҳар куни санитария хизматлари билан ҳамкорликда ҳар бир хона изчил дезинфекциядан ўтказилади ва кийим-кечаклар махсус ишлов бериш орқали тозаланади. INVENTO ҳудуди бўйлаб тана ҳароратини ўлчаш учун инфрақизил камералар ва антисептикли қутилар жойлаштирилган. Ошхонада эса идиш-товоқлар буғли ускуна ёрдамида ювилади.
INVENTO болалар боғчасида илк иш кунлариданоқ замонавий дастур ва техник базаси ишга туширилди. Хусусан, Жанубий Кореянинг SOLT хавфсизлик тизими фавқулодда вазият юз бериши биланоқ тарбиячиларга хабар юборади, ёки Brightwheel иловаси ёрдамида ота-оналар дунёнинг исталган нуқтасидан боғча фаолиятини онлайн тарзда кузатиб боришлари мумкин.

Бундан ташқари, INVENTO боғчасида эътибор нафақат хавфсизликка, балки тарбияланувчиларнинг иммунитетини мустаҳкамлашга ҳам қаратилади. Айнан шу мақсадларга биноан, боғча ҳудудидаги бассейн, спорт ва гимнастика заллари, тузли хона ва бошқалар болаларнинг саломатлиги учун хизмат қилади.

Халқаро миқёсдаги таълим тизими
INVENTO International School ҳар бир бола тарбияси учун меҳр ва ғамхўрликка йўналтирилган хавфсиз муҳит яратувчи янги авлод болалар боғчасидир. Таълим борасида тарбияланувчиларнинг ақлий, ижодий ҳамда жисмоний қобилиятларини ривожлантиришга кучли эътибор қаратилади. Бу мақсад учун юқори даражали мутахассислар хизматлари ва таълим усулларидан фойдаланилади.
Телефон рақами: +998 71 210 99 99
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 4А, Tashkent City ХИМ
Веб-сайт: invento.uz
Telegram: t.me/Inventouz
Instagram: @Inventouz
Facebook: fb.com/Inventouz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
15:15 / 27.09.2025
Боғча болаларининг заҳарлангани юзасидан 7 киши қамоққа олинди
09:33 / 25.09.2025