Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Apple’га нисбатан иккита антимонопол суриштирув бошлади
Европа комиссияси (ЕК) Apple Inc компаниясига нисбатан иккита антимонопол суриштирув бошлади. Суриштирув доирасида компаниянинг Apple Pay ва App Store сервислари рақобат қоидаларини бузганлиги эҳтимоли баҳоланади.
Вазиятни дастлабки баҳолашдан кейин регулятор "сотувчилар иловаларига маҳсулот ва хизматлар тўлови учун Apple Pay сервисининг интеграция қилиниши рақобатга зид ва харидор танлов имкониятини чеклайди" деган хавотирда, дейилади Еврокомиссия баёнотида.
"Маълум бўлишича, Apple сотувчиларнинг мобил иловалари ҳамда уларнинг веб сайтларида Apple Pay қай тарзда қўлланилиши борасида шарт қўйган", деди ЕК раисининг ижрочи ўринбосари Маргрет Вестагер.
Унинг қайд этишича, Apple компаниясининг ҳаракатлари мижозларнинг янги тўлов технологияларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум этмаслиги муҳим ҳисобланади.
"Шу боис Apple Pay қўлланилишини ҳамда унинг рақобагга таъсирини эътибор билан баҳолашга қарор қилдик", деди у.
Агар Apple айбдор деб топилса, компания йиллик даромадининг 10 фоизигача миқдорда жарима тўлайди ҳамда амалиётини ўзгартиришига тўғри келади.
Иккинчи суриштирув эса App Store иловалар дўконининг Евроиттифоқ қоидаларини бузганлиги билан боғлиқ. Регулятор хусусан, Apple App Store дўконида рақобатчи сервисларнинг ривожланишига йўл қўймаётганлиги тўғрисидаги шикоятларни текширади.
Қайд этилишича, суриштирув Швециянинг Spotify Technology мусиқий стриминг сервиси ҳамда электрон ва аудиокитоблар сервиси шикоятларидан сўнг бошланган.
Мавзуга оид
21:51 / 08.07.2026
iPhone 18 Pro янги камера ва аккумулятор туфайли сезиларли даражада қалинлашади
08:55 / 06.07.2026
iPhone 18 Pro ҳақидаги махфий ҳужжатлар сиздирилди
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
20:25 / 29.06.2026