Жаҳон | 01:15 / 17.06.2020
20553
1 дақиқада ўқилади

Путиннинг қароргоҳи коронавирусдан қандай ҳимояланаётгани маълум қилинди 

Россия президенти Владимир Путиннинг Ново-Огареводаги қароргоҳида коронавирусдан ҳимояланиш учун махсус дезинфекцияловчи туннел ўрнатилгани маълум қилинди. 

Фото: mizotty / Youtube

Туннелдан ўтувчи ҳар бир кишининг кийими ва танасининг очиқ жойлари пуркалиб турган дезинфекцияловчи аралашма билан қопланади.

Таъкидланишича, ушбу қурилма Пензада жойлашган компания томонидан ишлаб чиқарилган.

Апрелда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков президент билан учрашувчи барча шахслар коронавирусга тестдан ўтаётганларини маълум қилган. Ўшанда унинг таъкидлашича, Путин юзма-юз мулоқотни тўлиқ истисно қилмай, бироқ уни минимал кўринишга келтирган. Песков маълум қилганидек, учрашувлар ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда ўтган. 

Мавзуга оид