Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пхеньян Жанубий Корея билан чегарага қўшинлар ташлашини маълум қилди
Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегарадаги Кимгансан туристик зонаси ва Кэсон саноат мажмуасига қўшинлар ташлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Корея халқ армияси бош штаби вакили хабар қилди.
Унинг таъкидлашича, ушбу ҳудудда полк даражасидаги ҳарбий қисмлар ва бошқа зарурий ўт очиш бўлинмалари жойлаштирилади. Уларнинг жанговар вазифаси чегараолди ҳудудини қўриқлаш бўлади.
“Чосон синбо” нашри маълумотларига кўра, Пхеньян Жанубий Корея билан чегарада барча турдаги ҳарбий машғулотларни қайта йўлга қўймоқчи. Аввал фуқаролик муҳофазасининг ортга чақиртирилган постлари яна қуролсизлаштирилган ҳудудга қайтарилади.
Бир ҳафта аввал Пхеньян Сеул билан барча алоқалар узилишини маълум қилганди. 16 июнда Шимолий Корея “чегарани қўрғонга айлантириш ва Жанубга нисбатан ҳарбий огоҳликни кучайтириш” мақсадида қурозсизлантирилган ҳудудда қўшин жойлаштириши мумкинлигини маълум қилган.
Шундан кейин шимолий кореялик ҳарбийлар Жанубий Корея билан музокаралар учун қўлланган алоқа узелини портлатиб юборган.
Мутахассисларнинг фикрича, Корея яриморолида вазиятнинг кескинлашиши Пхеньяннинг Сеул билан иқтисодий муносабатлар яхшиланишига умиди оқланмагани сабабли юз бермоқда. Жанубий Корея эса халқаро санкциялар, жумладан АҚШ томонидан босим хавфи сабабли Шимол билан ҳамкорлик қилишга жазм қила олмаяпти.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026