Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда коронавирус аниқланган 104 нафар бемор қайси ҳудудлардан экани маълум қилинди
Вилоят бўйича жами 1732 нафар фуқаро карантин муассасаларида сақланмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги маълумотига кўра, Қашқадарё вилоятида COVID-19 коронавирус инфекцияси қайд этилиш ҳолатлари сони 104тага ошиб, жами 161тага етди (шундан 6 киши соғайиб чиққан).
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарида айтилишича, янгидан касаллик қайд этилган 104 беморнинг барчаси карантин муассасаларида сақланаётганлар орасида бўлган. Уларнинг 66 нафари Қозоғистон, 5 нафари Туркия фуқаролари, 10 нафари воҳада фаолият кўрсатаётган хорижий корхона ишчилари, 1 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходими, 20 нафари Китоб, 2 нафари Чироқчи туманларидан (коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан).
2020 йил 16 июнь ҳолатида вилоят бўйича жами 1732 нафар фуқаро карантин муассасаларида сақланмоқда.
Уларнинг 342 нафари стационар, 1390 нафари уй карантинида.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026