Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон халқаро авиарейслар бекор қилинишини яна бир ойга узайтирди
“Туркманистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси коронавирус пандемияси сабабли барча халқаро авиарейслар бекор қилинишини яна бир ойга – 20 июлгача узайтирди.
Жумладан, Ашхободдан Истанбул, Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Минск, Олмаота, Франкфурт-Майн, Бирмингем, Амритсар, Деҳли, Дубай, Абу-Даби, Пекин ва Бангкокга ҳамда ортга рейслар бекор қилинади.
Шу сабабли авиакомпания бекор қилинган рейслар йўловчиларига “чипталарни қайтариш бўйича аризани расмийлаштиришни ёки парвозлар қайта йўлга қўйилишини кутиб, чипталарни энг яқин қулай рейсларга қайта бронлашни” таклиф қилган.
Аввалроқ авиакомпания барча халқаро авиарейсларни 20 июнгача бекор қилганди.
Туркманистонда айни вақтда коронавирусга чалиниши ҳолатлари расман қайд этилмаган.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026