Жамият | 08:13 / 18.06.2020
2867
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор ва Учтепа туманида истеъмолчилар газ таъминотидан вақтинча узилади 

Бунёдкор кўчасидаги ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 18 июнь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу муносабат билан айрим манзилларда истиқомат қилувчи истеъмолчилар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. 

Чилонзор тумани: 

10-мавзе; 

Ц-мавзе;

16-17-мавзе;

“Наққошлик” МФЙ;

“Катта Дўмбиробод” МФЙ;

“Кичик Дўмбиробод” МФЙ;

Гавҳар МФЙ;

“Тирсакобод” МФЙ;

“Катта Қозиробод” МФЙ. 

Учтепа тумани:

11-12-мавзе;

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид