Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ибн Сино»да юз берган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди
Воқеа жойига 2та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Бугун, 18 июнь куни соат 05:52да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ТҲАЙ кўчаси Ибн Сино 1-даҳаси, йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилиши натижасида “Камаз” русумли автоуловнинг мотор ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
ФВВ хабарига кўра, юзага келган автоҳалокат ва ёнғин натижасида икки нафар фуқаро вафот этган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 05:56да етиб борган ҳамда ёнғин 06:18да тўлиқ бартараф этилган. Воқеа жойига 2та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
“Ўз ўрнида, юртдошларимиздан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилишни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:29 / 12.02.2026
Абдулла Қодирий кўчасида ЙТҲ: Mercedes тўсиққа урилди
10:26 / 11.02.2026
Юнусободда Equinox ва электроскутер тўқнашди
13:30 / 08.02.2026
Ню Йоркда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
16:19 / 07.02.2026