Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошди
2019 йилнинг шу даврида 98 780 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 117 925 дона.
Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь-май ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.
Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2019 йилнинг шу даврида 98 780 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 117 925 дона.
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь-май ойларида 29 408 дона Nexia T-250, 30 125 дона Cobalt, 21 310 дона Lacetti-Gentra, 22 150 дона Damas, 12 162 дона Spark ҳамда 2 770 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.
Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 2 044 дона, 2020 йилда - 1 443.
Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2019 йилда 78,3 минг дона двигатель чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 94,2.
2020 йил январь-май ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 623 донани ташкил этди (2019 йилда - 338).
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024