«S&P Global Ratings» вакили Ўзбекистон кредит рейтинги прогнози «Барқарор»дан «Салбий»га ўзгартирилганига изоҳ берди
Жорий йил 5 июнь куни «S&P Global Ratings» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг узоқ муддатли суверен кредит рейтингини «BB-/В» даражасида тасдиқлади. Шу билан бирга, агентлик мамлакат суверен кредит рейтинги бўйича кутилмасини «барқарор»дан «салбий»га қайта кўриб чиқди.
13 июнь куни Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий блоки иштирокидаги «Мунозара клуби»нинг илк учрашувида S&P глобал рейтинг агентлиги таҳлилчиси Макс Маркгроу мамлакат суверен кредит рейтинги бўйича кутилмаси ўзгартирилишига таъсир кўрсатган омиллар тўғрисидаги саволга жавоб берди.
«Ўтган ҳафта биз Ўзбекистон бўйича сўнгги тадқиқотларимизни нашр қилдик. Рейтингни BB- даражасида қолдирдик ҳамда прогнозни барқарордан салбийга ўзгартирдик. Амалдаги рейтингда ҳеч қандай ўзгариш йўқ, рейтинг ҳануз бир хил даражада, шунчаки, келгуси 12-24 ой ичида рейтингни туширишимиз эҳтимоли кўпроқ.
Шундай қилиб, келгуси йилда биз буни диққат билан кўриб чиқамиз, аммо ҳозирча рейтинг аввалгидек. Шундай қилиб, 2019 йил охирида, бизнинг методологиямиз бўйича, ҳукумат аниқ қарз ҳолатига ўтди. Мамлакат қарздорга айланса, биз унинг таркибига бир оз чуқурроқ қараймиз.
Масалан, ҳукуматнинг расмий кредиторлари узоқ муддатли, паст нархлардаги қулай таркибига эга бўлишига қарамай, уларнинг аксарияти чет эл валютасида ифодаланади ва валюта курслари ўзгаришига чуқур таъсир кўрсатади. Қарзларнинг аксарияти кенг доирадан олинади, прогноз даврида биз шундай бўлиб қолишини кутамиз.
Миллий валютада қарз бериш ҳажми ошиб бориши, бу жуда ижобий. Шунга қарамай, ташқи қарз ўсиб бормоқда. Бу мамлакатнинг ташқи мавқейига бўлган қарашимизга ҳам, бирор мамлакатни баҳолаганимизда биз ҳисобга оладиган ташқи баҳони кўриб чиқаётганимизда ҳам таъсир қилади. Биз бунда нафақат ҳукумат, балки мамлакатнинг аҳволини инобатга оламиз», деди Макс Маркгроу.
Тадқиқотда ўсиш сабаблари ҳам ҳисобга олингани айтиб ўтилди.
«Жорий йил охирига бориб, биз мамлакатнинг ликвид ташқи активлари ялпи ташқи қарзни қопламаслигини кутмоқдамиз ва фикримизча бу сезиларли ўзгариш. Бу бир неча йил пастга тушиши мумкинлигини кутган эдик. Ўйлайманки, бизнинг қўмита охирги марта кўриб чиққан таҳлилида ҳолат тезкор содир бўлаётганини инобатга олган.
Бу сизнинг ўқувчиларингизни иқтисодиётнинг ташқи ҳолати ҳақида бироз ташвишлантирадиган нарса. Бундан ташқари, молиялаштириш эҳтиёжлари хусусидаги бошқа ташқи ўлчовларимиз бўйича тадқиқотларимиз ҳозирда олиб бориладиган рейтинг даражамизга яқинлашмоқда. Албатта, ўсиш сабаблари эътибордан четда қолмади ва биз ҳукумат томонидан ижобий ислоҳотлар ва кучли инвестиция режаларини тан олишга ҳаракат қиламиз.
Охирги ҳисоботда ва олдинги ҳисоботларда бу ҳақда қаерда айтиб ўтиш мумкин бўлса, бунга урғу бердик. Банк секторини ислоҳ қилишда, молиявий тизимда долларлаштиришни пасайтиришда ютуқларга эришилди. Ўйлайманки, сўнгги вақтлар ичида статистиканинг ўз вақтида берилиши ва шаффофлигини, айниқса сўнгги бир неча йил ичида қилинган ташқи статистиканинг жуда катта яхшиланишларини таъкидлаб ўтдик», деди S&P глобал рейтинг агентлиги таҳлилчиси.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz ахборот ҳамкори сифатида иштирок этган «Мунозара клуби»нинг илк муҳокамалари 13 июнь куни бўлиб ўтди. Батафсил видеорепортаж билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид
15:00 / 23.06.2020
Иқтисодчи ташқи қарзга лимит белгилашда эҳтиёткорликка чақирди, вазир ўринбосари муносабат билдирди
01:31 / 23.06.2020
Четдан олинаётган қарзлар очиқланяпти, улар қандай ишлатилаётгани-чи?
22:42 / 19.06.2020
«Мунозара клуби»нинг илк учрашуви: хорижлик экспертлар қандай фикрда?
13:03 / 19.06.2020