Жамият | 09:00 / 18.06.2020
20949
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Туркияда таълим олишни истайсизми - Study First Academy хизматидан фойдаланинг

Фото: Study First Academy

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёшларнинг олий таълим олишлари учун имкониятлар тақдим этишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, ёшларнинг хорижий мамлакатлар институт-университетларида таҳсил олишлари учун шароитлар барпо қилинмоқда. Таълим соҳасидаги қатор консалтинг фирмалари бу борада ўз хизматларини таклиф қилишмоқда.

Туркиянинг Study First Academy консалтинг фирмаси ҳам ўзбекистонлик ёшларнинг Туркия олий таълим муассасаларида олий таълим олишлари учун маслаҳатлар ва имтиҳон жараёнини ташкил этувчи ташкилот сифатида Тошкентда ҳам ўз идорасини очган. Биз Туркия олий таълим тизими, у ерда таълим қиймати ва яшаш шароитлари хусусида ҳамда мазкур фирма айнан қандай хизматларни таклиф этишига қизиқиб, Study First Academy ижрочи директори Ўрҳон Шихализода билан суҳбатлашдик.

Study First Academy қандай ташкилот?

Study First Academy 2009 йили Истанбулда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг турли давлатларидан Туркияда таълим олиш истагида бўлганларга таълим консалтинг хизматини кўрсатади. Study First Academy ўзбекистонлик ёшларни Туркияга бўлган қизиқиши ва у ерда таълим олишга бўлган иштиёқи туфайли 2019 йил октябрь ойида Тошкентда ўз офисини очишга қарор қилди. Ўзбекистондан Туркия университетларида таълим олмоқчи бўлган ёшлар кўп. Уларга Туркиядаги олий таълим муассасалари ҳақида тўғри маълумот бериш лозим. Маълумот ўрнида айтиш керак, Study First Academy Туркиядаги хусусий ва давлат университетлари билан расмий шартномаси бўлган ягона ташкилот ҳисобланади.

Туркия олий таълим стандартлари ҳақида

Айтиш мумкинки, Туркия олий таълим даражаси Европа кредит таълим стандартлари билан бир хил ҳисобланади. Туркия университетини битирган талабага 2 хил, яъни Европа ва Туркия намунасидаги диплом берилади. Туркия олий таълим сифати дунёда юқори поғоналарда туради. Университетларнинг тарихийлиги, академиклар, профессорлар ва доцентларнинг кўплиги жиҳатидан юқори ўринларда туради. Шу билан бирга, Туркияда чет эллик талабаларни жуда яхши қабул қилишади, уларга яхши муносабатда бўлишади. Чет эл мамлакатларида таълим олишни хоҳлаганлар учун Туркия улкан имкониятдир. Чунки, бу ердаги олий таълим учун контракт тўловлари ва ётоқхоналар дунё нархларига нисбатан анча арзон.

Туркияда таҳсил олиш учун қанча тўланади?

Туркиядаги университетларда чет эллик талабалар учун 1 йиллик контракт тўлови 100 АҚШ долларидан энг кўпи билан 500 долларгача бўлиб, бу талабанинг танланган йўналишига қараб ўзгариб боради. Шундан ярмини сентябрь ойида, иккинчи ярмини январь ойида тўлайди. Туркия давлат университетларида бакалавр таълим муддати 4 йил бўлиб, ўқиш турк тилида олиб борилади. Хусусий университетларда ҳам бакалавр таълим муддати 4 йил бўлиб, таҳсил жараёни турк тили ва инглиз тилларида ташкил этилади. Шу билан бирга, хусусий университетларда контракт тўловлари йилига 2500 АҚШ долларидан бошланади.

Study First Academy қандай хизматни таклиф этади?

Study First Academy айнан имтиҳонсиз қабул учун таълим консалтинг хизматини таклиф этади. Имтиҳонсиз қабул қилиш ўрта мактабни битирганлик учун берилувчи шаҳодатнома баҳолари асосида амалга оширилади. Албатта бу пуллик хизмат.

 Дунё олий таълим рейтингларида турк университетлари ўрни

 

Алоҳида урғу бериш керак, дунё олий таълим муассасалари рейтинги TOP-1000талигида Туркиянинг 20дан ортиқ университет мавжуд. Уларнинг сони йил сайин ортиб бормоқда.

Маълумот ўрнида: Туркия талабанинг мактаб аттестати билан олий таълимга кириш бўйича 94.2 фоизлик кўрсаткич билан дунёдаги иккинчи мамлакатдир. Ҳар бир университет талабалари ижтимоий тўгараклар, спорт жамоалари ва маданий тадбирлар воситасида бир-бирига яқинлашади. 206 университетдан қайси бирига борманг, энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган замонавий ва қулай кампус ҳаётини кўришингиз мумкин. 

Шу билан бирга, давлат ва хусусий олий таълим масканларидаги ётоқхоналар ўғил ва қиз талабалар учун алоҳида ташкил этилган. Уларнинг нархи талабалар сонига боғлиқ равишда ойига 180-300 АҚШ долларини ташкил этади. Улар симли ва симсиз интернет билан таъминланган.

Бундан ташқари, чет эллик талабалар учун ижарага уй олиш имконияти ҳам мавжуд. Бу бир неча дўстлари билан бир уйда яшаш истагида бўлганлар учун қулайдир.

Олий таълим муассасалари ошхона ҳамда тамаддихоналарида талабалар учун 2 ёки 3 маҳал овқатланиш имкони яратилган.

Study First Academy фақатгина Университет ва мутахассислик йўналишини танлашга кўмаклашиш билан чекланиб қолмай, аэропортдан трансфер, талаба визаси, ҳаёт суғуртаси ва ётоқхоналарга жойлашиш ҳамда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини расмийлаштиришда ҳам ёрдам беради. Сизнинг моддий имкониятингиздан келиб чиққан ҳолда университет-институт танлашда кўмаклашади.

Келажакка Study First Academy билан илк қадамни ташланг!

Талаба бўлиш истагида бўлган ва Туркия олий таълим даргоҳларида ўқишни давом эттиришни истаган барча Study First Academy ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин!

Study First Academy Ўзбекистон Республикаси қонун доирасида расмий равишда фаолият кўрсатмоқда. У нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг бир нечта мамлакати, хусусан, Қозоғистон, Озарбойжон, Туркманистон, Миср, Россия ва Украина каби давлатларидаги ўқувчилар ҳамда абитуриентларга ўз хизматларини тақдим этмоқда. 

Study First Academy га мурожаат қилиб, Туркиянинг давлат ва хусусий университетларида имтиҳонсиз фақатгина аттестат билан талаба бўлишингиз мумкин. 

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, Халқаро бизнес маркази, А блок, 5-қават.

Мурожаат учун:

+998990372999

+998990374999

+998946376999

+998931858999

Веб-саҳифа: www.studyfirstacademy.com

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид