Ўзбекистон | 19:06 / 19.06.2020
6807
3 дақиқада ўқилади

ИИВ Сўхда барқарорликни таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Фарғона вилояти Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш тарзини яратиш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар юзасидан маълумотлар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

«Тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳудудга қўшимча куч ва воситаларни жалб этган ҳолда жами 359 нафар (250 нафар ички ишлар ва 109 нафар Миллий гвардия) ходимларнинг хизмати йўлга қўйилган», дейилади хабарда.

Туман ҳудудида жамоат тартибини сақлашга қаратилган тадбирлар 2 босқичда ташкил этилган.

1-босқичда (кундузги соат 08:00-19:00 гача), 37та йўналиш бўйича, яъни 27та пиёда, 2та автопатруль ва

8та муҳим аҳамиятга эга ҳудуд ва объектларга (ҳуқуқ-тартибот идоралари бинолари, бозор) бириктирилган стационар постларда жами 113 нафар ИИО ва МГ ходимларини ҳамкорликдаги хизмати ташкил этилди.

2-босқичда (кечки соат 19:00-07:00гача) 15та йўналиш бўйича, яъни 12та пиёда, 3та автопатруль йўналишларида жами 45 нафар ИИО ва МГ ходимларини ҳамкорликдаги хизмати ташкил этилди.

Хизматга жалб этилган ходимлар 4та автобус, 8та махсус автомашина, 13та хизмат автомашинаси, 80та радиоалоқа воситаси, 241та ҳимоя қалқони, 273та каска, 198та зирҳли нимча, 218та ПР, 73та резина таёғи ва бошқа махсус воситалар билан таъминланган.

Ўтказилаётган профилактик тадбирлар натижасида:

  • тадбир бошидан 172 нафар профилактик ҳисобдаги шахслар билан огоҳлантирув суҳбатлари ўтказилди;
  • 15та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди;
  • 14 нафар шубҳали шахслар таянч пуктларига олиб борилиб, якка тартибда профилактик суҳбат ўтказилди;
  • Туманда яшовчи фуқароларга тегишли бўлган 66та ов қуроллари вақтинчалик сақлаш учун туман ИИБга тўлиқ олинди.

Шунингдек, паспорт-виза йўналишида махсус жиҳозланган «Газель» русумли автотранспортда «Девайрон» МФЙда кўчма «сайёр қабул» ташкил этилиб, 47 нафар фуқарога хорижга чиқиш учун биометрик паспортга талабномалар расмийлаштирилган.

Тумандаги қурилиш-таъмирлаш ишларига жами 90 нафар мутахассис ва ишчилар жалб этилиб, 37та техника ва машиналар вилоят марказидан туманга келтирилган.

  • «Сариканда» МФЙ Балиқчи-1 ва Балиқчи-2 кўчаларида 80 метр йўллар, яъни 320 квадрат метр ҳажмдаги, кўчалар цементабетон қилинди;
  • Риштон-Сўх автомобиль йўлидаги чуқурлар текисланиб, 1 040 метр квадрат асфальтбетон қоплама ётқизилди;
  • Ҳушёр-Ровон автомобиль йўлида пиёдалар йўлакчаси қуриш учун 120 метр квадрат асос тайёрланди ҳамда 90 метр квадрат цементабетонли пиёдалар йўлакчаси қурилди;
  • «Сариканда» МФЙ Анорбоғ кўчасидаги 200 метр узунликдаги йўллар, яъни 1 460 метр квадрат ҳажмдаги тупроқ йўл шағал қопламасига ўтказилди;
  • йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, тадбир бошидан Риштон-Сўх автомобиль йўлининг Ленбург-Чашма оралиқ қисмидаги 36та йўл белгилари таъмирланди;
  • Ҳушёр-Ровон автомобиль йўлининг Ҳушёр-Сариканда оралиғида пиёдалар йўлакчаси учун йўлнинг 105 метр квадрат (355) қисмида қурилиш ишлари олиб борилиб, 45 метр квадрат (145) қисмига бетон бордюрлар монтаж қилинди;
  • «Чашма» МФЙ Себзор кўчасида 40 метр шағал қопламали йўл 160 квадрат метр ҳажмда цементабетон қилинди;
  • Тул-Ғазнов автомобиль йўлидаги чуқурлар текисланиб, тадбир бошидан 87 метр квадрат асфальтабетон қоплама ётқизилди.
Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид