Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россиянинг пандемиядан минимал йўқотишлар билан чиқиши сабабини тушунтирди
Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, пандемия хавфи одамларни бирлаштирди, бу эса вазиятдан минимал йўқотишлар билан чиқиш имконини берди. Путин бу ҳақда турли соҳалар вакиллари билан видеоалоқа форматида ўтган суҳбатда айтиб ўтди.
“Энг асосийси, бу вазият барчамизни бирлаштирди, бу фактдир. Бу эса юзага келган вазиятдан энг кам йўқотишлар билан чиқишимизга имкон берди”, деб таъкидлаб ўтган Путин.
Россия президентининг айтишича, ижобий мисоллар ва тенденциялар кўп, бироқ муаммолар ҳам талайгина эканини унутмаслик лозим. “Ҳаммаси ҳам ҳаммаёқда истаганимиздек яхши эмас. Одамлар баъзида тез ва самарали ҳал қила олмайдиган муаммоларга тўқнаш келадилар”, деб айтган президент. Унинг таъкидлашича, бу қийинчиликларни енгиш мумкин: бунинг учун тез ва катта харажатларсиз меҳнат унумдорлигини оширишга имкон берувчи ижобий амалиётларни кўпайтириш лозим.
Айни вақтда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 569 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 7841 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги суткада мамлакат бўйлаб 7972 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Мавзуга оид
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
18:39 / 30.06.2026
«Ўзларига қайтаётган уруш реаллиги» – Россия яна дронлар ҳужумига учради
09:55 / 24.06.2026