30 июнга ўтар кечаси Украина Россия бўйлаб навбатдаги дронлар ҳужумини уюштирди. Россия мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, ушбу ҳужумларда Москва ва Қримдагиларни ҳисобга олганда, жами 419 та дрон уриб туширилган.

Москва мери Сергей Собянин ҳаво мудофааси кучлари пойтахтга яқинлашаётган 60 дан ортиқ дронни уриб туширгани ҳамда фавқулодда хизматлар дрон қулаган жойларида ишлаётганини маълум қилди. У жароҳатланганлар ҳақида гапирмади.

Москва вилояти губернатори Андрей Воробёвнинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида пойтахтдан қарийб 96 км жанубда жойлашган Егоревск шаҳарчасида 6 ойлик чақалоқ ҳалок бўлган. Расмийларга кўра, дрон тушиши оқибатида у ерда ёнғин чиққан. Қутқарувчилар уйда яшовчиларни олиб чиққан, бироқ бола шифохонага кетиш йўлида вафот этган.

2026-06-30 18.44.12
Фото: Андрей Воробёв

Ҳужумлардан сўнг, Россия Федерал авиация назорати органи Москвага хизмат кўрсатадиган йирик аэропортларда қисқа муддатли фавқулодда чекловлар жорий қилди. New York Times'га кўра, бу ҳолат ҳозирда Россия пойтахтида одатий ҳолга айланган. «Росавиация» агентлиги Москвага хизмат кўрсатувчи тўртта халқаро аэропортдан учтаси тунда ўз фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди.

«Россиянинг ўзига қайтаётган уруш ҳақиқати»

Украина расмийлари ушбу ҳужумлар борасида дарҳол оммавий баёнот бермади. Зеленский душанба оқшомида – Москвага зарба берилишидан олдинги мурожаатида Украинанинг дрон ҳужумлари «уруш ҳақиқатини Россиянинг ўзига қайтараётганини» айтди.

Зеленский Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводлари, насос станциялари ва экспорт портларига қилинган ҳужумлар нефть саноатига путур етказаётгани қайд этди.

«Биз тажовузкор давлат урушни 'қаердадир узоқда' ушлаб тура олмаслиги учун Украинага керакли натижаларни таъминлаяпмиз», деди Зеленский.

Умуман олганда Украинанинг навбатдаги ҳужуми ҳам – Россия нефтни қайта ишлаш заводлари ва ёқилғи объектларини нишонга олган. Бу кампания бутун Россия бўйлаб