Ўзбекистон | 10:26 / 22.06.2020
2805
2 дақиқада ўқилади

Атом энергиядан фойдаланиш хавфсизлиги текширилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Norma’нинг ёзишича, низом билан қуйидаги тартиблар белгиланди:

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ташкил этиш, ўтказиш ва хулосасини расмийлаштириш;

экспертиза хулосасини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

экспертиза натижалари бўйича хулосанинг дубликатини бериш.
 
Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини тартибга солувчи ваколатли давлат органи Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳисобланади. Ушбу орган томонидан атом энергиясидан фойдаланиладиган объект хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза хулосасига қўйиладиган талаблар белгиланади.
 
Ядровий қурилмалар ва сақлаш пунктларининг хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш учун ваколатли орган экспертизани амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга ташкилотни жалб қилиши мумкин.
 
Экспертиза эксперт ташкилоти ва буюртмачи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланган техник топшириқ асосида амалга оширилади.
 
Ҳужжат 18.06.2020 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид