Пхеньян Жанубий Кореяга пуфаклар ёрдамида миллионлаб ташвиқот варақалари ташлашга тайёрланмоқда
Шимолий Корея 3 мингта пуфак ёрдамида Жанубий Кореяга 12 млн.та ташвиқот варақалари жўнатишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.
Шимолий Корея 3 мингта пуфак ёрдамида Жанубий Кореяга 12 млн.та ташвиқот варақалари жўнатишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, бу мақсадда Пхеньяндаги босмахоналарда 12 млн.та варақа чиқариб қўйилган. Яна иккита шаҳарда бир неча миллионта варақа тайёрлаш режалаштирилган.
Маълум қилинишича, барча варақаларда “Шимолий Корея жамиятининг барча қатламлари одамларининг Жанубга нисбатан ғазаби ва нафрати акс этган”.
“Варақаларни тарқатиш учун турли ускуналар, жумладан уларни Жанубий Кореянинг ичкарисига ташлай оладиган 3 мингдан кўпроқ турли пуфак тайёрланди”, дейилган хабарда.
Бироқ варақалар қачон ташланиши маълум қилинмаган. Таъкидланишича, 25 июнда Корея уруши бошланган санага 70 йил тўлади ва варақалар тарқатилиши айнан шу кунга белгиланиши мумкин.
Жанубий Кореяда варақалар тарқатиш Пхеньян шимоллик қочоқлар Жанубдан туриб катта пуфакларда ташвиқот варақалари жўнатишига жавобан кўриш билан таҳдид қилган чоралардан бири ҳисобланади.
20 июнда Жанубий Кореянинг бирлашиш бўйича вазирлиги Шимолнинг варақалар тарқатиш режасидан афсус билдирган ва буни Кореяаро келишувларнинг бузилиши деб атаб, Пхеньяндан уни дарҳол бекор қилишни талаб қилган.
Бироқ Шимол бу чақириқни бажаришни рад этган ва Кореяаро саммитда тузилган келишувни “ўлик ҳужжат” деб атаб, ўз режаларини бекор қилиш ёки ўзгартириш истагида эмаслигини маълум қилган.
Аввалроқ Шимолий Корея Сеул билан барча алоқа каналлари бўйича мулоқот тўхтатилишини эълон қилган. Бу Пхеньян Жанубий Корея томонидан ташвиқот варақалари ташланишига норозилик билдиргандан кейин юз берган. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Е Чжон Сеул бундай амалиётни тўхтатмаса, Пхеньян Жанубга куч қўллаши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
02:35
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024