Жамият | 16:43 / 22.06.2020
6645
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд кўчаларида уч кун мобайнида ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилади

Самарқанд шаҳрида уч кун мобайнида — 23–25 июнь кунлари бир неча босқичдан иборат ўқув машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, режали тарзда ўтказилаётган ушбу машғулотга ИИБ, Миллий гвардия қўшинлари ва Марказий ҳарбий округ бўлинмалари жалб этилади.

Аҳолидан ўқув машғулотлари ўтказилаётганини тўғри тушунишлари, ваҳимага берилмасликлари, ижтимоий тармоқларда асосланмаган хабарлар тарқатмасликлари сўралади.

Kun.uz ўқув машғулотининг ўтиш жараёнини кузатиб боради, машғулот ва уларни ўтказишдан кўзланган мақсадлар ҳақида хабар бериб боради.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид