Спорт | 19:47 / 23.06.2020
5178
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жоковичда коронавирус аниқланди

Теннис бўйича дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович коронавирус юқтирди. Бу ҳақда сербиялик спортчининг ўзи маълум қилган.

«Биз вирус чекина бошлаган вақтда турнир ташкил қилдик ва бу учун хавфсиз шароит бор деб ўйладик. Афсуски, вирус чекинмади. Менда коронавирус аниқланди. 14 кунлик карантинга кетяпман, 5 кундан кейин яна тест топшираман», деган теннисчи бу борадаги баёнотида.

Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси ўз ватани Сербияда Adria Tour номли кўргазмали турнир ташкил этганди. Унда қатнашган теннисчи Григор Димитров, Жоковичнинг фитнесс-мураббийи, шунингдек, спортчининг хотинида ҳам вирус аниқланган. Маълум бўлишича, турнир иштирокчилари масофа сақлашга эътибор қаратмаган ва ресторанларга кўнгилхушлик қилган.

Маълумот учун, Жокович 17 марта «катта дубулға» туркумидаги мусобақаларда ғолиб бўлган. У теннис тарихида мавсум давомида нафақат барча тўртта «катта дубулға» мусобақаларини, балки барча тўққиз ATP туркумидаги мусобақаларни ютган ягона спортчи ҳисобланади.

Мавзуга оид