Карантинда ноқонуний уйи бузилган опа-сингиллар ҳақида ҳикоя: улар ҳокимлик янги ер ажратишидан умидвор
Сурхондарё вилояти Узун тумани «Обизаранг» маҳалла фуқаролари йиғинида яшаётган, пендемия шароитида 15 май куни уй-жойлари бузилган уч-опа сингилдан таҳририятимизга мурожаат келиб тушди.
Маълум бўлишича, улар Обизаранг дарёси муҳофаза ҳудудида ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан истиқомат қилишга яроқли уй кўтаришган. Шу йил баҳор серёғин келиб, дарё сатҳи кўтарилиб, уй жойлашган ҳудуд тупроғини ювиб кетган.
Ана шундан сўнг тумандаги мутасаддилар ноқонуний уйларни бузиш ҳақида қарор чиқаришган ва опа-сингиллар солган уйлар бузиб ташланган.
Опа-сингилларнинг тўнғичи Санобар Аҳмедованинг айтишича, у уйни 2019 йилда солиб чиққан. У турмуш ўртоғидан ажрашган, икки фарзанди билан ёлғиз истиқомат қилади. Ота уйига сиғмагач, қишлоқ четида дарё бўйига уй қуришга қарор қилишган. Свет ва газ ўтмаган уйда яшашга мажбур бўлган. Шу кунгача тикувчилик корхонасида фаррош бўлиб ишламоқда. 600 минг сўм маошга фаррошлик қилиб кун кечиради. Унга ҳозир болалари билан Маҳалла фуқаролари йиғинидан вақтинча яшаб туриш учун битта хона ажратишган.
Унинг сингиллари эса маҳалла ҳудудидаги жоме масжидида ўз фарзандлари билан вақтинчалик истиқомат қилиб туришибди. Қайд этиш керакки, бу жабрдийда опа-сингилларнинг каттаси ажрашган, ўртанчасининг эри вафот этган, фақат кичиги тўкис оила бўлиб яшамоқда.
Туман ҳокими масжидда истиқомат қилаётган кичик опа-сингилларга уй жой қуриш учун ер ажратиб берилишини ваъда қилган, сўнгра уйлар бузилган.
«Обизаранг» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳоуддин Нажмиддинов вазият бўйича ўз фикрларини билдирди.
Маҳалла раисининг айтишича, опа-сингилларнинг турар жойи аслида бузилмаса ҳам бўларди. Дарё уйнинг томорқа қисмини емирган. У ерни мустаҳкамлаб қўйиш ҳам мумкин бўлган. Лекин, раҳбарлар бузишга қарор қилишган. Энди шу уч опа-сингилга жами 9-10 сотих ер ажратилса, у маҳалла аҳли билан ҳашар уюштириб улар учун уй кўтариб бериши мумкинлигини айтди.
Тумандаги мутасаддилар билан бу ҳақда боғланишнинг имкони бўлмади. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурашид Қурбонов вазиятдан туман раҳбарларининг хабари борлигини айтди.
Опа-сингилларга тумандаги «Қарашиқ» маҳалласи ҳудудидан ер таклиф қилинган. Бироқ, улар бунга унашмаган. Улар ўзлари яшаётган ҳудудда ер ажратилишини исташмоқда. «Обизаранг» маҳалласи ҳудудида эса захирада ер йўқ. Опа-сингиллар истаётган жойлар сувли ер, улардан ажратиб бериш мумкин эмас.
Абдурашид Қурбоновнинг таъкидлашича, туманда бу масалада якуний тўхтамга келинган. Яқин кунларда барибир туман ҳокимининг қарори билан опа-сингилларга ер ажратиб берилади. Чунки маҳалла ва масжидда вақтинча яшаб турган опа-сингиллар қишгача бошпанали бўлиши керак.
Агар ер берилса, маҳалла раиси аҳоли ҳашарга келишини таъкидлаб ўтди. Демак, опа-сингилларга янги уй солиш учун ерни қонуний қилиб ҳужжатлаштириб ажратиб бериш масаласини ҳал қилиш қолган.
Узун туман ҳокимлиги мутасаддиларидан ушбу масала чиройли тарзда, ижобий ҳал қилинишини кутиб қоламиз.
Шуҳрат Шокиржонов, Kun.uz махсус мухбири.
Фахриддин Ҳотамов, тасвирчи.
Мавзуга оид
16:21 / 26.09.2024
Тошкентда давлат захирасида бўлган 7 сотих ерни 175 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
08:50 / 17.09.2024
Ўрмон хўжалиги ижарадаги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
08:31 / 28.08.2024
Россия Украина билан уруш қатнашчиларига Қримдан ер беради
19:58 / 23.08.2024