Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электр энергиясининг улгуржи бозори шакллантирилади – вазир ўринбосари
Ўзбекистон 2023 йилгача электр энергиясининг улгуржи бозорини шакллантиришни режалаштирган. Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев айтиб ўтди.
22 июнь куни Мажбурий ижро бюросининг фаолияти ва функциялари ўзгаргани муносабати билан Энергетика вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида газ ва электр энергияси маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи инвесторларнинг фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
«Ҳозир ҳукумат томонидан қабул қилинган дастурга кўра, биз 2023 йилгача электр энергиясининг улгуржи бозорини шакллантиришимиз керак. Яъни ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини улгуржи бозорда рақобатли нархларда сотади. Ҳеч ким ҳеч кимга «Мана шунчасини мана шунча нархда сотасан» демайди. Иссиқлик электростанциялари ўзини 10-15 йилда оқлайди. Инвестор инвестиция киритаётганда 16 йилдан кейин даромад олишини билади. Шунинг учун давлатга нисбатан ишончи катта бўлиши керак. Давлат тадбиркор ишлаб чиқараётган газ, электр энергия маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан токи сотишгача жараёнга мумкин қадар камроқ аралашиши керак.
Биз бу жараённи 2023 йилгача амалга ошириб, инвесторларни ишонтиришимиз керак. Бизнинг шу пайтгача эришган энг катта ютуғимиз бу – электр энергияси ва газ таъминотининг ҳисоблаштирилишини автоматлаштириб олдик. Ҳозир электр ёки газ узилишларини одатий ҳол деб қабул қилиш давридан ўтиб кетилди. Айни вақтда бизга қўйилаётган талаблардан бири электр ёки газ тармоқларидаги узилишларни одатий, оддий ҳолат эмас, фавқулодда ҳолат дейишимиз керак», деди вазир ўринбосари Шерзод Хўжаев.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026