Қонунчилик палатаси мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш бўйича вақтинчалик регламентга ўзгартишлар киритилди
Карантин давомида видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган палата йиғилишларида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш мумкин бўлади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш бўйича вақтинчалик Регламентга ўзгартишлар киритилди.
Парламент сайтида ёзилишича, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи йиғилишлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 16 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишига қарши курашиш даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш бўйича вақтинчалик Регламент”га мувофиқ, ўтказиб келинмоқда.
“Ҳозирги мураккаб шароит карантин давомида палата фаолиятини янада такомиллаштириш, самарали йўлга қўйишни тақозо этмоқда. Бунинг учун тасдиқланган вақтинчалик Регламентга ҳам ўзгартишлар киритилиши талаб этилади”, - дейилади маълумотда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ушбу долзарб масала депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Халқ вакилларининг фикрича, вақтинчалик Регламентнинг 3-моддасига асосан видеоконференцалоқа режимидаги мажлисларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларни қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди, деб белгиланган. Лекин амалиётда парламент карантин шароитида ҳам тўлақонли фаолият кўрсата олиши учун Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунларига тегишли ўзгартишлар киритилишини талаб қилмоқда.
Шулардан келиб чиқиб, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш бўйича вақтинчалик Регламентнинг 3-моддасига ўзгартиш киритиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, карантин давомида видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган палата йиғилишларида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш мумкин бўлади.
Мажлисда ушбу таклиф жами депутатларнинг учдан икки қисмидан кўпроқ овоз билан қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
19:08 / 25.10.2024
Сайловда 1 миллиондан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди
20:25 / 23.07.2024
Хориждаги маҳкум ўзбекистонликлар жазони ватанида давом эттириши мумкинлиги белгиланмоқда
19:14 / 23.07.2024
Ўзбекистонда “тренингчи”лар фаолияти тартибга солинади
14:10 / 09.07.2024