Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва ветеринария соҳалари бўйича мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди
Республика ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария соҳаларида олий маълумотли кадрларга мавжуд юқори эҳтиёжни қоплаш мақсадида мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.
Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича, шунингдек, магистратура учун мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши тасдиқланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида айтилишича, Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнига мувофиқ тегишли вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар буюртмалари асосида республика ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария соҳаларида олий маълумотли кадрларга мавжуд юқори эҳтиёжни қоплаш мақсадида мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.
Бунда 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосида жами 2537 та ажратилди.
Жумладан:
соғлиқни сақлаш соҳаси учун туманлар кесимида – 1 507 та;
халқ таълими соҳаси учун туманлар кесимида – 805 та;
ветеринария соҳаси учун ҳудудлар кесимида – 225 та.