Ўзбекистон | 23:21 / 24.06.2020
2762
3 дақиқада ўқилади

Бухоро ва Наманганда маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлаш лабораторияси ташкил этилади

Фото: Shutterstock

«Ўзстандарт» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расуловнинг айтишича, Бухоро ва Наманганда янги йўналишдаги маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлаш лабораторияси ташкил этилади.

Унинг таъкидлашича, агентлик томонидан республикада Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш, шунингдек, мамлакатимизнинг органик маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида жаҳон мамлакатлари томонидан тан олинган халқаро стандартларни қабул қилишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Бугунги кунга келиб қишлоқ-хўжалиги соҳасига тегишли 1276 та стандарт амалга киритилган бўлиб, шундан 893 таси халқаро стандартларга уйғунлашган. Шу билан бирга, озиқ-овқат саноатига тегишли 3509 та стандартлар амалга киритилган (2140 таси халқаро стандартларга уйғунлашган).

«Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшимча қиймат занжирини ташкил этишда иштирок этувчи барча корхона ва ташкилотлар фаолиятларида бажариладиган жараёнларга ISO 28000 сериясига кирувчи 10 та халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида уларни қабул қилиш ишлари якунланмоқда. 2020 йилда Республикамиз бўйича жами 164 та (шундан 155 таси Global G.A.P., 9 та Organic) экспортер корхоналарга "Global G.A.P." ва "Organic" стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш бўйича режа тасдиқланган.

Шу кунга қадар 10 та сертификатлар тақдим этилган бўлиб, 135 та корхоналардан зарур ҳужжатлар олиниб, Экспортни рағбатлантириш агентлигига аризалар киритилди. Шунингдек, “Ўзстандарт” агентлигининг 2020 йил 20 майдаги 52-сон буйруғига асосан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, ISO 28000 халқаро стандартларни жорий этиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар фаолияти тўлиқ ўрганилди ва рўйхати шакллантирилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Агентлик тизимидаги “UzTest” қошидаги синов лабораторияларини Жаҳон банки кредити асосида модернизация қилиш ҳамда замонавий ускуналар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Кредит маблағларини ўзлаштириш натижасида Республика маркази қошида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш имконияти яратилади, ҳамда Бухоро ва Наманган марказлари қошида янги йўналишдаги маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлаш лабораторияси ташкил этилади», дея Абдурауф Расуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Қайд этилишича, Латвиянинг БИОР институти вакиллари томонидан мамлакатимизда ўтказилган ўрганиш натижасида, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган ўрганиш натижасига кўра, “UzTest” қошидаги Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм марказларидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини синаш лабораториялари модернизациялаш кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа суммаси 11,6 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери