Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 2025 йил якунига қадар:
- озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) ва хомашёлар, трансёғлар, шу жумладан, техник палма ёғи мавжудлигини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказади;
- генетик модификацияланган организмлар (ГМО) ва хомашёлар, трансёғлар, шу жумладан, техник палма ёғи миқдорининг озиқ-овқат маҳсулотларидаги гигиена нормативларини ишлаб чиқади;
- озиқ-овқат маҳсулотларини таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) ва хомашёлар, трансёғлар, шу жумладан, техник палма ёғи мавжуд бўлган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириш давомида синов лабораторияларида уларнинг миқдорини аниқлаш бўйича таҳлиллар ўтказилишини йўлга қўяди;
- бунда лабораторияларни зарур асбоб ускуналар билан таъминлаш, текшириш усулларини жорий қилиш ва аккредитация доирасини кенгайтириш чораларини кўради;
- ўтказилган илмий-тадқиқот ва лаборатория таҳлиллари натижалари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини тавсияларига мувофиқ, генетик модификацияланган организмлар (ГМО) ва хомашёлар, трансёғлар, шу жумладан, техник палма ёғининг озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида бўлиши хавфини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқади;
- баҳолаш натижаси бўйича импорт ва маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) ва хомашёлар, трансёғлар, шу жумладан, техник палма ёғи бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини тақиқлаш ва чеклаш бўйича чораларни кўради.
Божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси доимий равишда:
- республикага олиб кириладиган ва реализация қилинадиган таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) ва хомашёлар, трансёғлар, шу жумладан, техник палма ёғи бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари устидан белгиланган тартибда самарали назоратни йўлга қўяди;
- таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) ва хомашёлар, трансёғлар, шу жумладан, техник палма ёғи мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар рўйхатига киритилишини ҳамда мажбурий маркировкалаш тизими жорий этилишини йўлга қўяди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан биргаликда доимий равишда:
- генетик модификацияланган организмлар (ГМО) ва хомашёлар, трансёғлар қўшилиши хавфи юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг назорат харидларини амалга оширади;
















