Жамият | 17:08 / 25.06.2020
10046
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ўқув марказидан ёнғин чиқди, қутқарувчилар ёнаётган бино ичидан 111 кишини олиб чиқишди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги ўқув марказидан ёнғин чиқиши натижасида 111 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар бино ичида қолиб кетишган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, айни пайтга келиб уларнинг барчаси қутқарилган.

«Жорий йилнинг 25 июнь куни соат 14:07да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Гулистон шаҳри Сайхун кўчаси 17-уйда жойлашган “Ideal Study” нодавлат таълим муассасасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган.

Олиб борилган тезкор чоралар натижасида бинода қолиб кетган 111 нафар ўқувчи ҳамда ўқитувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бинонинг 1600 м.кв. майдони ёнғиндан асраб қолинди», дейилади ФВВ ахборот хизматининг хабарида.

Мавзуга оид