Тошкент вилоятида безориликнинг олдини олмоқчи бўлган шахсга тан жароҳати етказилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 16 июнь куни соат 18:00да 38 ёшли Х.А. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри Қорабоғсой кўчасида жойлашган “Наврўз” кафеси олдида, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, 60 ёшли Э.М., билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у безорилик ҳаракатларини олдини олиш чораларини кўрмоқчи бўлган 20 ёшли Ю.Ф.га қаршилик кўрсатиб, унинг юз ва баданининг турли қисмларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Натижада Ю.Ф. олган тан жароҳатлари билан шаҳар марказий тиббий шифохонасига мурожаат қилган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида Ю.Ф. “енгил” тан жароҳатлари олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:40 / 07.10.2024
Ангренда кўмир кони кенгайтирилиши сабаб уйлари кўчган ёки бузилган аҳолига 60 млрд сўмдан ортиқ пул тўланади
21:51 / 14.09.2024
Тошкентда ёш ишчини калтаклаган дўкон ходимига маъмурий иш қўзғатилди
19:06 / 14.09.2024
Inbazar дўконида ёш ходим хатоси учун калтакланди
09:45 / 10.09.2024