LG InstaView флагман музлатгичлари глобал савдоси бир миллионга етди
Мижозларга йўналтирилган инновация жаҳон музлатгичлари бозорида технологик илдамлик ва етакчи ўринни қайд этмоқда.
LG Electronics (LG) компаниясининг LG InstaView Door-in-Door™ премиум музлатгичлари 2016 йил ишлаб чиқарилган муддатдан бошлаб дунё бўйлаб бир миллион дона сотувни қайд этган ҳолда муҳим босқични босиб ўтди. Ҳар куни ўртача ҳисобда 700 донадан ортиқ харид қилинувчи ушбу юқори сиғимга эга кўп эшикли музлатгич ҳозирда олтита қитъанинг 150 мамлакатида мавжуд.
LG'нинг LG InstaView Door-in-Door™ премиум музлатгичи шакл ва функционаллик ўртасида мукаммал мувозанатни таъминлаган ҳолда ошхонада юқори турмуш тарзини олиб бориш учун мўлжалланган. У ўзининг Red Dot Design Award ва iF design Award каби дизайн соҳасидаги энг нуфузли халқаро мукофотлар томонидан тан олинган минималлик эстетикаси ҳамда фойдали хусусиятлари билан чинакамига фахрлана олади.
«Бу муҳим кўрсаткич бизни маиший техниканинг кўплаб категорияларида биринчи ўринга олиб чиқувчи LG'нинг дифференцияланган, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби хусусиятларидан далолат беради», - деди LG Electronics Home Appliance & Air Solution Company президенти Дэн Сон (Dan Song). «Замонавий маиший техника компьютер ёки смартфондан кам бўлмаган ҳолда янги технологиялар билан жиҳозланган ва бизнинг мижозлар унга жуда катта умидлар билдиришмоқда. Бизнинг мижозга йўналтирилган илғор технологиялар ва ёндошув истеъмолчиларда InstaView техникасини шу кунга қадар энг кўп сотилувчи музлатгич брендига айлантирган муносабатни ярата олди».
LG InstaView ойнани икки марта тақиллатиш орқали шаффоф бўлувчи эшик ёнидаги музлатгичнинг олд панели туфайли машҳурлик қозонди. Бу эса истеъмолчиларга эшикни очмаган ва совуқ ҳаво чиқиб кетиши ҳолатини камайтирган ҳолда музлатгич ичида нима борлигини кўриш имконини беради. InstaView қаторида Door-in-Door™ технологияси севимли музлатгичлар ва газакларни осонгина олишни таъминлайди, шу билан биргаликда совутгичнинг асосий бўлимидаги ҳавони хона ҳароратига таъсирини минималлаштирган ҳолда совуқ ҳаво чиқиб кетиши хавфини 41 фоизга камайтиришга ёрдам беради.
LG'нинг фойдали инновациялар орқали ўз музлатгичлари қадр-қимматиини оширишга бўлган туганмас интилишлари янада самарали ва ёқимли ошхона турмуш тарзини яратишга мўлжалланган янги технологиялар ишлаб чиқаришга сабаб бўлди.
LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Facebook: fb.com/LGUzbekistan
Instagram: @LGUzbekistan
Telegram: t.me/lguzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022