Ўзбекистон | 08:37 / 26.06.2020
8496
2 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида туристик ва дам олиш зоналарини ташкил этиш таклиф қилинди

Қамчиқ довонида туристик ва дам олиш зоналари ташкил этилиши мумкин.

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Қамчиқ довонида туристик ва дам олиш зоналарини ташкил этиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Қайд этилишича, кўп миллионлик аҳоли истиқомат қиладиган Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари аҳолисининг узоқ ҳудудларда жойлашган сўлим масканларга бориб, дам олиб қайтиши жуда ҳам қийин масала. У ерларга бориш ва қайтишга кетадиган вақт фақат йўлга сарфланади. 

“Шу сабабдан, Қамчиқ довонида дам олиш масканларини ташкил этиш водий вилоятлари аҳолиси учун айни муддао бўлар эди. Бунда арзон меҳмонхоналар ва меҳмон уйларини ташкил қилиш, уларни топиш осон бўлиши учун интернетга жойлаштириш (шу жумладан, Google maps ва Яндекс карталарга ҳам), тоғларга чиқиш мумкин бўлган ҳудудларни ажратиш, автомобиллар тўхташи мумкин бўлган ҳудудларни ташкил этиш, Оҳангарон сув омборини сайёҳлар учун очиш, қайиқлар ва бошқа инфратузилмаларни йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Қамчиқ довонида туристик дам олиш зоналарини ташкил этиш таклиф қилинган.

Мавзуга оид