Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ташқи ишлар вазири Европа чегаралари яна ёпилиши мумкинлигини истисно қилмади
Коронавирус пандемияси бошланганида ЕИдаги қатор мамлакатлар бир томонлама тартибда ўз чегараларини ёпганди. Май ойидан Евроиттифоқ ва Шенген ҳудудида ички чегаралар очила бошлади. Фақат Норвегия ва Финляндия ўз чегараларини июль ўрталаригача очмасликка қарор қилган.
ЕИнинг у ёки бу мамлакатида коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ўсадиган бўлса, Европадаги чегаралар яна ёпилиши мумкин. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мас маълум қилди.
Шу билан бирга, унинг қайд этишича, бу қарор умумевропа миқёсида мувофиқлаштирилиши ва овоз бериш жараёнидан ўтиши керак бўлади.
Коронавирус пандемияси бошланганида ЕИдаги қатор мамлакатлар бир томонлама тартибда ўз чегараларини ёпганди. Май ойидан Евроиттифоқ ва Шенген ҳудудида ички чегаралар очила бошлади. Фақат Норвегия ва Финляндия ўз чегараларини июль ўрталаригача очмасликка қарор қилган.
Июлдан Евроиттифоқ ҳудудига кириш чекловлари олиб ташланиши кутилмоқда. Иттифоқ ҳудудига тўсиқларсиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати душанба куни тасдиқланади.
Мавзуга оид
08:15
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
17:18 / 28.06.2026
Европада ноодатий жазирама кузатилмоқда – суратлар
08:22 / 26.06.2026