Ўзбекистон | 21:15 / 27.06.2020
6929
3 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»: Шўртан нефт-газ қазиб чиқариш бошқармасидаги учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси модернизация қилинади

Фото: Ўзбекнефтгаз

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 9 январдаги «2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд 3та пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1,2,5) модернизация қилиш» бўйича қиймати 49 млн долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларида йилига қўшимча 61 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун 19,32 млн долларга тенг Украинанинг «Сумское НПО», Россиянинг «КМПО», «НИПИ НГ ПЕТОН», «Электростандарт-прибор», Швейцариянинг «Endress+Hauser» ва бошқа чет эл заводларида ишлаб чиқарилаётган ускуналарни импорт асосида харид қилиш кўзда тутилган 8та хорижий шартнома тузилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари ушбу инвестиция лойиҳаси доирасида ускуналар бўйича тайёрлаш ва етказиб келиш ишларининг ҳолатини ўрганди.

Сиқув компрессори станциясининг бир нечта алмашувчи ички қисмлари, бошқарув клапанлари, ўлчов ва автоматика ускуналари, паст кучланишли электр ускуналари, суюлтирилган газни сақлаш сиғимлари, сепараторлар, лаборатория жиҳозлари каби ускуналар бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ва «Ишчи гуруҳ» аъзоларининг «Шўртан нефт-газ қазиб чиқариш» бошқармасига ташрифи давомида, лойиҳа доирасидаги амалга оширилаётган ишлар шу кунга қадар 20 фоизгагина бажарилгани, қурилиш-монтаж ишларининг сабабсиз кечикаётгани боис бош пудратчи – «Муборакнефтгазмонтаж» МЧЖ раҳбарига қаттиқ огоҳлантириш берилди.

Шу муносабат билан «Муборакнефтгазмонтаж» МЧЖ раҳбарига жорий йилнинг 1 июлига қадар 10-сонли газ ҳайдаш агрегати, 1/2,4,5,6-сонли ҳаво совутиш аппарати, суюлтирилган газ товари парки, кабель эстакадаси қурилиш майдонларида ер ишларини тугатиш ва умумий қийматда 8700 м.куб ҳажмдаги қум-шағал қоришмаси билан мустаҳкамлаган ҳолда, қайта тўлдириш ишларини якунлаш борасида топшириқлар берилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид