Ўзбекистон | 08:05 / 27.06.2020
2197
2 дақиқада ўқилади

Хорижий фуқароларга бериладиган туристик визалар муддатини 1 ойдан 3 ойга узайтириш таклиф қилинди

Хорижий фуқароларга бериладиган туристик визалар муддатини 1 ойдан 3 ойга узайтириш таклиф этилмоқда.

“Менинг фикрим” жамоавий  мурожаатлар порталида хорижий фуқароларга бериладиган туристик визалар муддатини 1 ойдан 3 ойга узайтириш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда муайян давлатлар учун Ўзбекистон Республикасига туризм мақсадида ташриф буюрувчи сайёҳларга тақдим этиладиган виза 30 кунни ташкил этади. 

“Бу муддат жуда ҳам қисқа муддат бўлиб, Ўзбекистонга саёҳатини режалаштириб, бир қанча муддат кейинга авиачипта харид қилиб, меҳмонхоналарни интернет орқали қидириб, банд қилиб, кейин Ўзбекистонга етиб келганидан сўнг уни етарли даражада тўлиқ саёҳат қилиши учун етарли эмаслигини инобатга олган ҳолда ва хорижий сайёҳнинг Ўзбекистон ҳудудида узоқроқ қолиши учун ва кўпроқ маблағ сарфлашини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонга кириш туристик визаси муддатини 3 ойга узайтириш таклифини кўриб чиқишингиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

Бунда Ўзбекистонда туристни узоқроқ ушлаб қолиш ва давлатимизга кўпроқ маблағ қолдиришига имконият яратилар эди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, хорижий фуқароларга бериладиган туристик визалар муддатини 1 ойдан 3 ойга узайтириш таклиф қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид