Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июлдан халқ таълими тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул бошланади – ХТВ
1 июлдан халқ таълими тизимидаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблар ва мактаб-интернатларга 2020-2021 ўқув йили учун ўқувчилар қабули бошланади. ХТВ ахборот хизматининг маълум қилишича, номзодлар ихтисослаштирилган мактабларга 5-синфдан, мактаб-интернатларга эса 7-синфдан қабул қилинади.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи учун ҳужжатлар шу йилнинг 1–31-июль кунлари, мактаб-интернатларнинг 7-синфи учун эса 1–20-июль кунлари қабул қилинади.
Пандемия шароитини инобатга олиб, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ҳужжатларни онлайн қабул қилиш учун шароитлар яратилмоқда.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари (саралаш танлови) натижалари асосида қабул қилинади. Ушбу мактабларга ўқувчилар қабули бўйича танловлар август ойида олий таълим муассасаларига қабул тест синовлари якунланганидан сўнг ўтказилиши режалаштирилган.
ХТВ карантин чекловлари сабабли саралаш танловларини ўтказиш муддати ўзгартирилиши мумкинлигини эслатган.
Маълум қилинишича, номзодлар қуйидаги ҳужжатлар тақдим этишади:
– ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори номига ариза;
– туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
– тиббий маълумотнома;
– 3 х 4 ҳажмдаги 4 та фотосурат.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025