Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон Британия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун 5 млрд фунт ажратилишини айтди
Маблағлар инфратузилмани модернизация қилиш, шифохоналар, йўлларни таъмирлаш, мактаблар эҳтиёжи учун сарфланади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус пандемияси оқибатида жабр кўрган мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш дастури ҳақида эълон қилди. Ҳукумат дастур доирасида 5 млрд фунт ажратади, деди у.
Маблағлар инфратузилмани модернизация қилиш, шифохоналар, йўлларни таъмирлаш, мактаблар эҳтиёжи учун сарфланади. Жонсон шунингдек, янги шифохона, мактаб ва коллежлар қурилишини, бу янги иш ўринлари яратишга ёрдам беришини айтди.
"Биз зудлик билан ҳаракат қилишимиз лозим, чунки ЯИМ кескин тушиб кетганини кўрдик ва одамлар ўз иш жойлари ҳамда бизнеси ҳақида ташвишланаётганлигини биламиз", - деди бош вазир.
Буюк Британия ЯИМ 2020 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 2,2 фоизга тушиб кетди, деб ёзади dpa агентлиги расмий статистикага асосланиб. Кузатувчиларнинг фикрича, бу 2008-2009 йилги молиявий инқироздан кейинги энг кучли пасайишдир.
Буюк Британияда ҳам бошқа мамлакатлардаги сингари коронавирус пандемияси сабабли баҳордан кўплаб корхоналар, дўконлар, ташкилот ва муассасалар ўз фаолиятини тўхтатганди.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026