Коронавирус сабабли эркак отасини кўриш учун ёлғиз ҳолда океанни кечиб ўтди
Аргентиналик эркак коронавирус пандемияси сабабли барча халқаро авиарейслар бекор қилингандан кейин ватанида қолган отасини кўриш учун ёлғиз ҳолда океанни кечиб ўтди.
47 ёшли Хуан Мануэль март ойида пандемиянинг авжи палласида Португалиянинг Порту-Санту оролида бўлган. Ватани Аргентинада эса унинг оиласи, жумладан кекса отаси қолган. Маҳаллий ҳокимият коронавирус сабабли барча халқаро авиарейсларни бекор қилгач, эркак узоқ вақт оиласидан айро қолишига тўғри келган.
Мануэль Аргентинада қолган кекса отаси Карлос Альберто Баллестеродан айниқса жуда қайғурган ва ватанига ўзининг елканли қайиғида Атлантика океани орқали сузиб боришга қарор қилган. “Мен оилам билан учрашиш учун барчасига тайёр эдим”, деб тан олган эркак. Унга бундай хавфли саёҳатга жазм қилишида отасининг денгизчилик бўйича берган сабоқлари асқотган.
Эркак йўлда озиқ-овқат захираларини ва қайиғини ёнилғи билан тўлдириш учун бир нечта портларда тўхташига тўғри келган. У олис йўлнинг охирига яқин қолганда кучли довулга тушиб қолган ва Бразилияда қўшимча тўхташни амалга оширишга мажбур бўлган. Шу сабабли унинг сафари 85 кунга чўзилиб кетган. “Барча қийинчиликларга қарамай, менда таслим бўлиш ва Португалияга қайтиш фикри бирор марта пайдо бўлмаган”, деб айтган Мануэль. У ёмон фикрлардан чалғиш учун йўлда радио тинглаган ва табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлган.
17 июнда Мануэль ниҳоят Аргентинага етиб келган. У оиласи билан узоқ кутилган учрашувдан олдин коронавирусга таҳлил топширган. Мануэль манфий жавоб олгач, дарҳол отасини 90 ёши билан қутлашга йўл олган.
Аргентиналик оғир кечган 85 кунлик саёҳатга қарамай, океанга яна чиқишни сабрсизлик билан кутаётганини айтган.
Мавзуга оид
16:12 / 23.10.2024
Аргентинада солиқ хизмати тугатилди
13:19 / 07.10.2024
Инфантино ва «футзал Пелеси» келган, Бразилиянинг омади чопган финалдан эксклюзив фотожамланма
20:30 / 24.09.2024
Аргентина суди Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳибсга олишга ордер берди
15:54 / 19.09.2024