Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон Карачидаги ҳужумда Ҳиндистонни айблади
Покистон бош вазири Имрон Хон Карачи шаҳридаги биржага ҳужум ортида Ҳиндистон махсус хизматлари турганини айтди. Бироқ Хон бунинг исботи сифатида бирор далил келтирмаган.
“Биз бу Ҳиндистон томонидан амалга оширилганига шубҳа қилмаймиз”, деб айтган Хон. Унинг таъкидлашича, биржа биносининг ҳалок бўлган қўриқчилари ва полициячи ўзларини қурбон қилиб, Покистонни барқарорсизлантириш учун Ҳиндистон томонидан режалаштирилган жиддий ҳодисанинг олдини олишган.
Покистон бош вазирининг маълум қилишича, ҳужумни амалга оширган террорчиларда катта миқдорда ўқ-дори бўлган ва улар эҳтимол одамларни гаровга олмоқчи бўлган. У шунга ўхшаш яна 4 та теракт, жумладан пойтахт Исломободда 2 та теракт олди олинганини маълум қилган.
29 июнда Покистоннинг Карачи шаҳридаги фонд биржасига террорчилар томонидан ҳужум уюштирилди. Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 7 киши яраланган. Биржага 4 террорчи ҳужум қилиб, биржа биносига кириш жойида гранаталар портлатган ва автоматлардан тартибсиз ўқ отишни бошлаган. Кейинроқ террорчиларнинг барчаси ўлдирилган.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026