Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик кенгаши коронавирус бўйича резолюция қабул қилди
23 март куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш низоли ҳудудларда ўт очишни тўхтатиш ташаббуси билан чиққанди.
БМТ Хавфсизлик кенгаши пандемия ва коронавирусга қарши кураш чоралари даврида ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияни қабул қилди.
Резолюциянинг асосий мақсади март ойида БМТ бош котибининг ўт очишни зудлик билан тўхтатиш тўғрисидаги чақириғини қўллаб-қувватлашдан иборат.
23 март куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш низоли ҳудудларда ўт очишни тўхтатиш ташаббуси билан чиққанди. Франция ва Туниснинг бу ташаббус ортидан тайёрлаган лойиҳасини Хавфсизлик кенгаши апрелдан буён кўриб чиқаётганди.
Дипломатларнинг сўзларига кўра, асосий келишмовчиликлар Хитой ва АҚШ делегациялари ўртасида юзага келган. Якунда Вашингтоннинг талаби билан резолюция матнидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг роли ҳақидаги эслатма чиқариб ташланди. Унда шунингдек, инфекциянинг қайси мамлакатда келиб чиққани ҳам тилга олинмаган.
Шу билан бирга, ҳужжатда қайд этилишича, "гуманитар танаффус ИШИД, Ал-Қоида ва террорчи гуруҳлар билан алоқадор шахслар, гуруҳлар ва ташкилотларга қарши операцияларга нисбатан татбиқ этилмайди".
Резолюцияга мувофиқ, БМТнинг тинчликпарвар миссиялари мамлакатларга касаллик тарқалишини чеклаш ҳаракатларида ёрдам беради.
Коронавирус пандемияси бошланганидан буён дунё бўйича 10,6 млн киши касалликка чалинди, 516 мингдан ортиқ киши вафот этди.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026