Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди
Қашқадарёда шифокорга кеч мурожаат қилган 64 ёшли эркак бемор инфекциядан вафот этди. Бу Ўзбекистонда коронавирус туфайли рўй берган 27-ўлим бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарёда коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. шу йилнинг 7 июнь куни Тошкент вилояти Янгийул туманига бориб, 12 июнь куни Тошкент-Қарши тезюрар (Афросиёб) поездида яшаш манзилига қайтган. Орадан уч кун ўтиб, яъни жорий йилнинг 15 июнь куни тана ҳарорати кўтарилган ва у узоқ вақт уй шароитида даволаниб келган.
Бемор (эркак киши) бундан аввал, охирги 5 йил давомида қандли диабетнинг оғир кечиши ташхиси билан диспансер назоратида туриб, даволаниб юрган.
29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга кеч мурожаат қилгач, Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси реанимацияга бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.
Мутахассислар томонидан стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Ўзбекистонда қаторасига тўртинчи кун коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмоқда ва энди вирус қурбонлари сони 27 нафарни ташкил этмоқда.
Шу вақтгача Тошкентда 14, Наманганда 4, Самарқандда, Сурхондарё ва Жиззахда 2тадан, Фарғона ва Бухорода биттадан ўлим рўй берганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026