Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республикада буғдой ва унга бўлган талаб миқдори айтилди
Бугунги кунда республикада жами 10 млн тонна буғдой талаби мавжуд бўлиб, шундан 3,23 млн тонна аҳоли истеъмоли учун, 6,8 млн тонна чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва спирт саноати учун сарфланади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева республикада буғдой истеъмоли ва уни етиштириш билан боғлиқ кўрсаткичларни маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистонда бир йилга киши бошига ўртача 95 кг буғдой истеъмоли тўғри келади.
«Республикада 2020 йил ғалла ҳосили учун 1 млн 78 минг гектар сувли ва 186 минг гектар лалми майдонда кузги бошоқли дон экилган бўлиб, умумий дон ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичи 7,6 млн тонна қилиб белгиланган.
Республикада «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарда 3,9 млн тонна, ғаллачилик кластерлари ва хусусий дон корхоналарида 0,8 млн тонна, фермер хўжаликларининг омборларида 2,9 млн тонна донни сақлаш имконияти мавжуд», дея Нигора Хўжаеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, аҳоли истеъмоли учун киши бошига ўртача 70,2 кг, жами республика аҳолиси учун 2,4 млн тонна ун ва ун маҳсулотлари талаб этилади.
«Республикада ун маҳсулоти ишлаб чиқариш йилига 2,3 млн тоннани ташкил этади. Хусусан, «Ўздонмаҳсулот» АКга қарашли 44та корхона 2 млн тонна, 118та хусусий дон корхонаси 340,3 минг тонна ун маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга», дея таъкидлади вазирлик вакили.
Мавзуга оид
15:22 / 08.05.2024
Дон корхоналари хусусийлаштирилмоқда
15:55 / 11.01.2024
Отаси «МВД»да ишлашини айтиб йўл-ҳаракати қоидаларини бузган йигитга чора кўрилди
16:05 / 09.06.2022
Буғдой захираси, ўзбек унининг сифати ва эркинлаштирилган нарх — ун цехига пресс-тур
17:45 / 18.04.2022