10:57 / 02.07.2020
46222

2020-2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош таълим йўналишлари тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатда муайян магистратура йўналишига қайси бакалавр йўналишлари битирувчилари топшира олиши кўрсатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари ва уларга мувофиқ келувчи бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати:

Барча бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхатига киритилмаган бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлар, шунингдек, “Чақириққача ҳарбий таълим”, “Хореография (турлари бўйича)”, “Дирижёрлик (турлари бўйича)”, “Режиссёрлик (турлари бўйича)”, “Актёрлик санъати (турлари бўйича)”, “Ветеринария” таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлардан ташқари исталган магистратура мутахассисликлари бўйича танловда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Магистратура мутахассислигига мос бакалавриат таълим йўналишларини битирган бакалаврлардан ташқари, бошқа бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари давлат грантлари асосида белгиланган мақсадли қабул параметрлари мавжуд магистратура мутахассисликларида танловда қатнаша олмайдилар.

Мавзу
Қабул-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top