Жаҳон | 16:10 / 02.07.2020
4721
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда COVID-19 сабабли 15 мингдан ортиқ маҳбус озодликка чиқарилди

Филиппиндаги жазони ижро этиш муассасалари тўлиб-тошган бўлиб, маҳбусларнинг ижтимоий масофаланиш ва гигиена қоидаларига амал қилишининг имкони йўқ.

Фото: AP Photo / Aaron Favila

Филиппинда коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли 17 мартдан 22 июнгача бўлган давр оралиғида 15 мингдан ортиқ маҳбус озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Philippine Star нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, жами 15 322 нафар маҳбус озод этилган бўлиб, уларнинг аксарияти кекса ёшдагилар ҳамда енгил ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслардир.

Қайд этилишича, Филиппиндаги жазони ижро этиш муассасалари тўлиб-тошган бўлиб, маҳбусларнинг ижтимоий масофаланиш ва гигиена қоидаларига амал қилишининг имкони йўқ. 2 июль ҳолатига маҳбуслар орасида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 783та ҳолат қайд этилган, жазони ижро этиш муассасаларининг 135 ходими касаллик юқтирган.

Нашрнинг Филиппин соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беришича, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 38,8 мингдан ошган, 1274 киши вафот этган.

Мавзуга оид