Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги ўз дипломатик миссиясини якунламоқда
Абдулазиз Комилов Сантош Жага икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
2020 йил 1 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистоннинг мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, сўнгги йил давомида жадал ривожланди, муҳим келишув ва натижаларга эришилди.
Коронавирус пандемияси шароитида тегишли вазирлик ва идоралар барча замонавий алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳамкорликни давом эттиргани қайд этилди.
Шунингдек, турли даражалардаги бўлажак икки томонлама учрашувларни ўтказиш муддатлари бўйича таклифлар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат сўнгида вазир Сантош Жага икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
Элчи Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти доимий равишда қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик изҳор этди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:27
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024