Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада реабилитация марказига уюштирилган ҳужум вақтида 24 киши ҳалок бўлди
Мексиканинг Ирапуато шаҳрида гиёҳвандлар учун мўлжалланган реабилитация марказига қуролли ҳужум оқибатида 24 киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди. Бу ҳақда Гуанахуато штати полиция раҳбари Педро Кортес Алкала маълум қилди.
Алкала журналистларга ҳужум вақтида бирор ким ўғирлаб кетилган бўлиши мумкинлигини тасдиқлай олмаган ва “Ўз ҳаётимни қайтараман” деб номланган марказ ноқонуний ишлаганини маълум қилган.
ОАВ маълумотларига кўра, марказга учта юк машинасида келган бир гуруҳ одамлар ҳужум қилган. Жиноятчиларни полиция қидирмоқда. Ҳужумнинг эҳтимолий сабаби маълум қилинмаган.
Воқеа жойига шаҳар ва штат полицияси, армия ва миллий гвардия кучлари тортилган.
2019 йил декабрда ҳам Ирапуатодаги шундай марказлардан биридан 20дан кўпроқ киши ўғирлаб кетилган.