Ўзбекистон | 11:45 / 02.07.2020
4982
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ШҲТ қўшма ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги битимига қўшимча қабул қилди

Фото: norma.uz

2020 йил 30 июндаги ЎРҚ-624-сон Қонун билан 2007 йил 27 июндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома ратификация қилинди. У 2019 йил 29 апрелда Бишкекда имзоланган.
 
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ ШҲТга аъзо ҳар қандай давлат Баённомага қўшилиши мумкин, бунда ушбу Битим қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат депозитарийдан олинган кундан бошлаб 30 кун ичида кучга киради, деб ёзмоқда Norma.
 
Қабул қилинган мазкур ҳужжат ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, томонларнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, ўз Қуролли Кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади.
 
Қонун 1.07.2020 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид