Россия халқаро авиақатновларга қўйилган чекловларни 1 августгача узайтирди
Июнь бошларида Росавиация коронавирус билан боғлиқ чекловларни мувофиқлаштирувчи Роспотребнадзорга 15 июлдан халқаро авиақатновларни қисман очиш таклифи билан чиққанди.
Россия ҳаво транспорти федерал агентлиги (Росавиация) аэропортлар ва авиакомпанияларга мамлакатга хориж фуқаролари киришига қўйилган чеклов узайтирилганлиги тўғрисида телеграмма юборди, деб хабар бермоқда РБК.
«Россия Федерациясига хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг киришига қўйилган вақтинчалик чеклов 2020 йил 31 июль соат 23.59гача амал қилади», — дейилади телеграммада. У
Июнь бошларида Росавиация коронавирус билан боғлиқ чекловларни мувофиқлаштирувчи Роспотребнадзорга 15 июлдан халқаро авиақатновларни қисман очиш таклифи билан чиққанди. Аммо бу таклиф ҳозирча маъқулланмади, деб маълум қилди РБК манбалари.
Чегаралар қачон очилишини ташқи ишлар вазири Сергей Лавро ҳам билмайди.
«Биз Россия ҳукуматини эпидемиологик ҳолат нуқтаи назаридан хориждаги вазият қандайлиги ҳамда улар ташқи олам учун қандай очилаётгани тўғрисидаги ахборот билан реал вақт режимида таъминлаб турамиз», — деди у Russia Today’га берган интервьюсида.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024