АПЛ. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ливерпуль»га жавобсиз тўртта гол урди
Англия чемпионатида 32-турнинг марказий ўйини якунланди. Ўз майдонида чемпионликни қўлга киритиб бўлган «Ливерпуль»ни қабул қилган «Манчестер Сити» 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кевин Де Брюне, Фил Фоден ва Раҳим Стерлинг биттадан гол уришди. Чемберлен эса ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Бу ғалабадан сўнг «Сити»нинг очколари 66тага етди ва «Ливерпуль» билан фарқ 20 очкогача қисқарди.
АПЛ. 32-тур
Манчестер Сити – Ливерпуль 4:0
Голлар: де Брюйне (25, пенальти), Стерлинг (35), Фоден (45), Окслейд-Чемберлен (66, автогол).
Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер (Жоау Канселу, 73), Эрик Гарсия, Менди, Лапорт (Отаменди, 79), Фоден, Гундўған, де Брюйне, Родри Эрнандес, Стерлинг (Бернарду Силва, 79), Габриэл Жезус (Маҳрез, 58).
Ливерпуль: Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд (Уильямс, 76), Гомес (Окслейд-Чемберлен, 46), Вейналдум (Кейта, 62), Фабиньо, Ҳендерсон, Мане (Минамино, 85), Фирмино (Ориги, 62), Салоҳ.
Огоҳлантиришлар: Гомес (24), Менди (41), Уокер (57), Ҳендерсон (90).
Мавзуга оид
12:28 / 19.09.2024
«Сити» гол уролмади, «ПСЖ»га кулгили гол ёрдам берди. ЕЧЛда кун ўйинлари
14:27 / 21.08.2024
«Сити» 115 та айбловдан айбсиз чиқадими? Бу сафар ҳаммаси жиддий
12:25 / 19.08.2024
«Реал» мавсумни йўқотиш билан бошлади, «Сити» ярим куч билан ғалабага эришди. Кун ўйинлари
22:42 / 16.08.2024