Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг йирик пенсия жамғармаси 3 ой ичида 164 миллиард доллар йўқотди
Дунёдаги энг йирик пенсия жамғармаси - Япония давлат пенсия жамғармаси (GPIF) жорий март ойида якунлаган 2019 молия йилининг 4-чораги учун ҳисобот тақдим қилди. Унга кўра, жамғарма ушбу чорак бўйича 17,1 трлн иен (164,7 млрд доллар) зарар кўрган. Бу жамғарма учун антирекорд ҳисобланади.
Март охирида жамғарма бошқарувида 150,6 трлн иенлик (1,4 трлн доллар) активлар бўлган. Ваҳоланки, 2019 йил март охирида жамғарма бошқарувидаги активлар 159,2 трлн иен (1,5 трлн доллар) турган.
4-чоракда инвестиция қилинган капиталга даромадлилик манфий бўлиб, минус 10,7 фоизни ташкил қилган. Шу сабабли жамғарманинг йиллик даромадлилиги ҳам манфий чиқиб, минус 5,2 фоизни ташкил қилган. 2018 йилнинг 4-чорагида GPIF даромадлилиги 4,6 фоиз бўлган.
“Маҳаллий ва хорижий акциялар арзонлашиши молиявий йил учун манфий даромадлиликка олиб келди. Иккала акциялар бозори ҳам АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо зиддиятларига қарамай, 2019 йил давомида яхши натижалар кўрсатаётган эди. Бироқ коронавирус пандемияси инвесторлар хатарни қабул қилмаслик позициясига ўтишганига олиб келган”, деб айтган GPIF президенти Масатака Миязоно.
Мавзуга оид
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
22:25 / 24.03.2026
Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?
22:15 / 24.03.2026