Нуқсонли чиққан «Ласетти» янгисига алмаштириб берилди
Шаҳрисабз туманида яшовчи Жамшид Имомов янги сотиб олган машинаси сифатсиз чиққани ҳақда мурожаат қилганди.
Харидор жорий йил 8 май куни Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган «DRIVER’S VILLAGE» автосалонидан «Ласетти» автомашинаси харид қилган. Аммо тез орада унинг бўёғи сифатсиз экани маълум бўлиб қолган.
«UzAuto Motors» АЖ ва автосалон мутахассислари иштирокида ўтказилган таҳлил натижаси ҳам машинанинг нуқсонли эканлигини кўрсатган. Дастлаб «UzAuto Motors» АЖ вакиллари автомашинани таъмирлаб беришган, аммо таъмирдан харидорнинг кўнгли тўлмаган.
Бу ҳақда 2 июль куни Kun.uz’да «Автосалондан нуқсонли ҳолда сотилган «Ласетти» янгисига алмаштириб бериладими?» сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Бугун харидор Жамшид Имомов таҳририятга қўнғироқ қилиб «UzAuto Motors» АЖ корхонаси томонидан нуқсонли автомашина янгисига алмаштириб берилганини маълум қилди.